john-schnobrich-FlPc9_VocJ4-unsplash

RockCity бу аввало бизнес хаб.

 

Бизнинг дўстларимиз кўп. Бу ерда жамиятимизнинг барча муаммоларини ечиш учун энг салоҳиятли мутахассислар, дунё тажрибасини кўрган, таҳлил қилган, юрт учун жонини фидо қилишга тайёр шахслар фикр алмашишади.

  

Мисол учун, чет тили ўргатувчи ўқув марказингиз борми? Исталган тилнинг ташувчиси ўз она тилини сизнинг ўқув марказингизда ўқитишини ташкиллаштириб берамиз. Бизнинг ҳорижий ўқитувчи дўстларимиз кўп.

Янги уй қураяпсизми?

 

 Бизда буни қандай қилишни муҳокама қилишда ёрдам берадиган мутахассислар гуруҳи бор. Биласиз, энергия инқирози бутун дунё бўйлаб кузатилаяпти. Янги уйларни энергия тежовчи, яъни иссиқликни яхши сақлайдиган, ёзда кондиционерсиз салқин бўладиган қилиш зарурати кузатилмоқда. Буни қандай уддаласа бўлади? Мурожаат қилинг.

  

Сизни ёки бизнесингизни одамлар ва ташкилотлар жиддий қабул қилишини истайсизми? Келинг, мурожаат қилинг, сизни жиддий қабул қиламиз.

2023-06-18_17-14-12
Без имени
cam
image

Видеокузатув тизимлари

 

 Ҳозирги кунда видеокузатув ва мобил телефон камераларини ишлатиш барча учун осон бўлиб қолганлиги сир эмас. Бундан ташқари, жамиятда одамлар орасида бир-бирига ишонч камайиб бормоқда. Шу сабабли, сиз учун муҳим бўлган жойларда кузатув камералари бўлгани яхши. Эртага сизни чалғитишдан эҳтиёт бўлишади. Чунки қўл остингиздагилар нималар деса ҳам, сиз аслида бўлган нарсани ўз кўзингиз билан қайта кўриш имкониятингиз бор бўлади. Сизга биров тухмат қилганда, ёки сизни тергов қилишганда сизни ҳимоя қиладиган материал бўлиши учун ҳам кузатув камералари муҳимдир

  

RockCity МЧЖ асосан дунёдаги етакчи видеокузатув қурилмалари ишлаб чиқарувчи  Hikvision брендининг расмий етказиб берувчилари билан ҳамкорлик қилади. Рақамли, Вариофокал, 360 даражага айланадиган, 50 карра оптик zoom, 16 карра рақамли zoom, яқинлаштириб тасвирга олувчи ақлли PTZ камералари, 360 даражали видеоформатида тасвирга олувчи камералар, хуллас, дунёда мавжуд бўлган барча янги авлод қурилмалари билан сизга ҳавфсизлик тизимини лойиҳалаб, ўрнатиб берамиз.

 

ҳавфсизлик учун видеокамералар ва тармоқ видеоёзувчи қурилмаларида жуда катта имкониятлар мавжуд ва бу имкониятларни биз сизга созлаб беришимиз мумкин.

 

Масалан, ҳозирги кўп тизимларда юз (тузилишини) таниш функцияси мавжуд. Бирор ходиса рўй бериб фақат керакли киши иштирок этган видеоларни топмоқчи бўлсангиз, ҳозирги илғор қурилмалар сизга бу имкониятни беради. Бундан ташқари, айнан қайсидир шахс сизнинг офисингизга ёки ҳудудингизга келганида сизга хабарнома жўнатишни уддалайди.  

Интернет ва локал тармоқларни улаш

 

Оҳирги 6 йилда юртимизда ҳукумат томонидан илғор телекоммуникатив технологияларни ривожлантириш йўналишида кўламли ишлар амалга оширилган. Булардан бири – кабелли интернет тезлигининг жаҳон стандартлари даражасига етказилганлиги ва деярли энг чекка ҳудудларимизгача интернет тармоғининг етиб борганлигидир. Шундай пайтда оддий аҳоли Интернет тармоғини қўшнилар билан улашиб ишлашлари Интернет нархини анча қисқартиришга ёрдам беради. Ҳозирги кунда Ўзбектелеком акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистонда шиша толали юқори тезликли интернет узатиш учун GPON технологиясидан фойдаланилади ва ҳар бир мижозга шундай юқори тезликли интернет улаб беришади.

  

Аммо, бизнинг фикримизча, унча юқори тезликни қўшнилар билан биргалашиб фойдаланиб, биргалашиб тўлаш нафақат аҳолига, балки давлатга ҳам анча фойдалироқ.

• Биринчидан, ҳукумат барча аҳолисини интернет билан қоплайди.

Иккинчидан, бунинг юки ҳукуматга эмас, аҳолига тушади, яъни бир марта роутер ва кабель сотиб олсангиз бўлди

• Учинчидан, бундай уланиш Узбектелекомга уланишдан кўра узоқ муддатда бир неча баробарга арзонроқ тушади.

• Тўртинчидан, бунинг юридик жиҳатдан мураккаблиги йўқ – одамлар қиммат хизматларни бошқалар билан бўлишаяпти, биргалашиб ҳарид қилишаяпти ва ҳеч ким бундан даромад қилмаяпти

• Бешинчидан, Интернет тармоғи, ёки умуман, тармоқлар ўзи шундай ишлайди. Буни кўчаларимизга таққосласак бўлади – Аввало мамлакатлар аро хизмат қиладиган магистрал йўллари мавжуд ва ундан маҳаллий аҳоли ҳам фойдаланади. Бунинг интернетдаги аналоги техник тилда Tier1 дейилади, яъни, Tier1 мамлакатлар аро магистрал интернет тармоғи. Кейинкиси шаҳар/қишлоқ йўллари. Бунинг аналоги Tier2, яъни истеъмолчиларга яқин ҳудудларга етказиб берилувчи кабеллар. Кейин уйлар оралиғидаги эшиклар, бир-биримизникига элтувчи йўллар бор. Буни Tier3 десак, яқин атрофдаги қўшнилар 4 тагача хонадон битта GPON технологияли 100мбит/сек алоқадан бирга фойдалансак бўлади ва бунда ҳамма манфаат кўради, тезлик пасаймайди.

RockCity МЧЖ сизга мана шу – қўшниларга ва қўшнилардан интернет кабели ўтказиш, WIFI роутерни созлаб бериш ва бошқа интернет ва кабель билан боғлиқ ҳар қандай мураккабликдаги лойиҳаларни тузиш, ўрнатиб ишлатиб бериш хизматини таклиф қилади.

Ёнғинга қарши огоҳлантирувчи ва қўриқлаш тизимларни ўрнатиш

 

15.12.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёнғиндан сақлаш, огоҳлантириш йўналишидаги қонунчиликда сезиларли бўшаштиришлар юз берди. Шундай бўлсада, халқимизнинг донолиги бало келмасидан олдин олдини олишдек қадриятлари бор. Бино ва иншоотларингизни ёнғиндан огоҳлантирувчи, қўриқлаш тизимларни ўрнатиш истаги борлар учун бизда шу хизмат тури мавжуд.

Бизнесни автоматлаштириш (рақамлаштириш)

  

Информацион технологияларнинг каррасига ривожланиши ҳар қандай бизнесда ҳаражатлар ва даромадлар ҳақида актуал ва холис таҳлилий маълумотларни жонли равишда кузатиш, таҳлиллар асосида бизнесни созлаш каби имкониятларни бериш билан бирга, иш жараёнида инсон факторининг камайишига олиб келмоқда. RockCity МЧЖ Россия Федерациясининг 1С-РАРУС компанияси билан бизнеслар жараёнини автоматлаштириш ва рақамлаштириш бўйича тўғридан-тўғри шартномага тузган. Бу компания жаҳон бозорида 29 йилдан буён рақобатлашиб келмоқда, 85000 дан ортиқ автоматлаштириш лойиҳаларни тадбиқ этиш бўйича энг синалган ечимларни таклиф қилади. RockCity МЧЖ 1С-Рарус билан ҳамкорликда ҳар қандай бизнесингизга мақбул автоматлаштириш ечимларини тадбиқ этишни таклиф қилади.

Бизнесингизнинг ҳисобини тўғри юритиш

 

RockCity МЧЖ сизга бизнесингиз ҳисобини аутсорсинг асосида юритишни таклиф қилади. Оддий қилиб айтганда, аутсорсинг – компаниянгиз функцияларининг бир қисмини ташқи ижрочи – бухгалтерия ҳисобини юритишга ихтисослашган чет ташкилотга топшириш. Бизнинг ташкилот шунга ихтисослашган. Бизнинг ташкилотимиз штатида солиқлар ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассислар бўлиб, улар корхонангиз учун ҳисоб сиёсатини ўзлари ишлаб чиқадилар. Моҳиятан олганда, аутсорсинг – узоқ муддатли тусга эга бўлган хизматларни кўрсатиш шартномаси. Ижрочи хизмат кўрсатилаётган компаниянинг бухгалтерия ҳисоби учун унинг раҳбарияти билан тенгма-тенг жавобгар бўлиб, солиқ органида унинг манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин.

 

Аутсорсинг афзалликлари

  

1. Йирик корхоналарга тежаш имконини беради Бухгалтерлар штатини сақлагандан кўра, йирик компания бухгалтериясини аутсорсингга топшириш деярли ҳар доим молиявий жиҳатдан фойдалироқ бўлади. Бухгалтерия ҳисобини юритиш учун аутсорсинг тарифларини сиз бухгалтерия хизмати – бош бухгалтер, моддий бухгалтер, бухгалтер-иқтисодчи, кассир, бухгалтер ёрдамчиси ва бошқаларга тўлайдиган иш ҳақи суммаси билан солиштиришнинг ўзи кифоя. Аутсорсингда қатъий белгиланган тариф бўйича суммани тўлайсиз, компаниянинг ўзи сиз учун керакли мутахассисларни ажратади.

2. Иш ҳақи билан боғлиқ солиқларни тўлаш керак эмас Бухгалтерияни аутсорсингга топширгач, фақат хизмат ҳақини тўлайсиз, яъни оддий етказиб берувчилар билан бўлганидек ишлайсиз. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳақида эса қайғурмайсиз.

3. Иш жойини жиҳозлашга ҳожат қолмайди Ўзингизга қарашли ёки ижарага олинган қўшимча хоналарни бухгалтерия учун иш кабинетлари қилиб ажратишга, компьютерлар, ташкилий техника, лицензияланган бухгалтерия дастурлари, ёзув-чизув товарлари ва бошқаларни сотиб олишга зарурат йўқ. Фаолият юритишингиз учун кўпроқ жой қолади ёки ижара тўлови суммаси камаяди. 

img_fCkjAvvVj4BTSz1uVIMV

Қуёш панеллари ўрнатиш

 Ўтган йилги энергетик коллапс бизга автоном яшил энергия манбалари ҳақида қаттиқроқ ўйлаш заруратини эслатди. Ҳукуматимиз ҳам бу йўналишда қатор енгилликлар яратиб қўйган. Сизга қуёш панеллари лозим бўлса биз ҳамёнбоб нархларда сизга уни ўрнатиб берамиз. 

Энергетик мустақиллик истайсизми? - Мурожаат қилинг