Бизнесингизнинг ҳисобини тўғри юритиш

 

RockCity МЧЖ сизга бизнесингиз ҳисобини аутсорсинг асосида юритишни таклиф қилади. Оддий қилиб айтганда, аутсорсинг – компаниянгиз функцияларининг бир қисмини ташқи ижрочи – бухгалтерия ҳисобини юритишга ихтисослашган чет ташкилотга топшириш. Бизнинг ташкилот шунга ихтисослашган. Бизнинг ташкилотимиз штатида солиқлар ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассислар бўлиб, улар корхонангиз учун ҳисоб сиёсатини ўзлари ишлаб чиқадилар. Моҳиятан олганда, аутсорсинг – узоқ муддатли тусга эга бўлган хизматларни кўрсатиш шартномаси. Ижрочи хизмат кўрсатилаётган компаниянинг бухгалтерия ҳисоби учун унинг раҳбарияти билан тенгма-тенг жавобгар бўлиб, солиқ органида унинг манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин.

Аутсорсинг афзалликлари

 

1. Йирик корхоналарга тежаш имконини беради

Бухгалтерлар штатини сақлагандан кўра, йирик компания бухгалтериясини аутсорсингга топшириш деярли ҳар доим молиявий жиҳатдан фойдалироқ бўлади. Бухгалтерия ҳисобини юритиш учун аутсорсинг тарифларини сиз бухгалтерия хизмати – бош бухгалтер, моддий бухгалтер, бухгалтер-иқтисодчи, кассир, бухгалтер ёрдамчиси ва бошқаларга тўлайдиган иш ҳақи суммаси билан солиштиришнинг ўзи кифоя.

Аутсорсингда қатъий белгиланган тариф бўйича суммани тўлайсиз, компаниянинг ўзи сиз учун керакли мутахассисларни ажратади.

2. Иш ҳақи билан боғлиқ солиқларни тўлаш керак эмас

Бухгалтерияни аутсорсингга топширгач, фақат хизмат ҳақини тўлайсиз, яъни оддий етказиб берувчилар билан бўлганидек ишлайсиз. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳақида эса қайғурмайсиз.

3. Иш жойини жиҳозлашга ҳожат қолмайди

Ўзингизга қарашли ёки ижарага олинган қўшимча хоналарни бухгалтерия учун иш кабинетлари қилиб ажратишга, компьютерлар, ташкилий техника, лицензияланган бухгалтерия дастурлари, ёзув-чизув товарлари ва бошқаларни сотиб олишга зарурат йўқ. Фаолият юритишингиз учун кўпроқ жой қолади ёки ижара тўлови суммаси камаяди.

4. Аутсорсинг компанияларида, одатда, юқори малакали мутахассислар ишлайди

Аутсорсинг билан шуғулланадиган ҳар қандай компания обрўсини йўқотмаслик пайида бўлади, ўз соҳасида рақобатбардош бўлишга интилади. Улар ўз мижозларига эътиборли бўладилар, хизмат кўрсатадиган ҳар бир компанияни қадрлайдилар. Шу сабабли штатларида бир нечта бухгалтер бўлиб, уларнинг ҳар бири муайян соҳага ихтисослашган бўлади. Юзага келадиган мураккаб масалаларни биргаликда ҳал қиладилар, бу эса хатога йўл қўйиш эҳтимолини камайтиради.

Бир вақтнинг ўзида кўпгина компанияларга хизмат кўрсатиш давомида аутсорсинг компанияларида республиканинг барча ҳудудларида ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланади, улар солиқ органлари билан яқин алоқа ўрнатадилар, бу ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Амалий тажрибалари ва соҳанинг барча «нозик жиҳатларини» билишлари жиҳатидан штатдаги бухгалтерлардан бир поғона баланд турадилар.

5. Аутсорсинг компанияси билан доим алоқа боғлаш мумкин

Штатдаги бухгалтердан фарқли равишда компания касал бўлмайди ёки таътилга чиқмайди. «Сизга ишлайдиган» компания мутахассиси вақтинча иш жойида бўлмаса, унинг ўрнига бошқаси бухгалтериянгизни юритишда давом этади. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва таътил пулини тўлашингизга ҳам тўғри келмайди.

6. Аутсорсинг компанияси ўз мутахассисларининг хатолари учун жавоб беради

Аутсорсинг бўйича ижрочининг айби билан солиқ инспекцияси корхонага жарима санкцияларини қўлласа ёки пеня ҳисобласа, аутсорсинг компанияси ушбу харажатларни қоплайди. Бунинг учун аутсорсинг хизматлари кўрсатиш шартномасини тузаётганда ушбу шартни назарда тутишингиз зарур.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар бўйича давлат органлари билан юзага келадиган – солиқ назоратидан бошлаб судларгача бўлган барча масалаларни ҳам аутсорсинг компанияси зиммасига олиши кераклиги ҳақида аввалбошдан келишиб олинг.

7. Кадрларнинг кетиб қолишидан хавфсирамайсиз

Раҳбарлар буни яхши тушунадилар: ходимларга пул тикасиз, ўзингизга мос мутахассис «етиштирасиз», у эса билим ва тажриба орттиргач, яхшироқ иш излаб кетиб қолади. Бош бухгалтер нуфузлироқ жойда ишлашга лойиқман деган қарорга келган бўлса, ҳатто маошини ошириб ҳам масалани ҳал қила олмайсиз. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ текшируви ўтказилаётган ёки ҳисобот топширилаётган даврда ҳам ходимни ушлаб туришингизга йўл қўймайди.

© Мақолани тайёрлашда қисман buxgalter.uz нашрининг мана бу  ҳаволасидаги мақоласидан фойдаланилди.