RockCity МЧЖнинг ўз келажаги борасидаги қарашлари

Мижозларимизнинг талаб ва истаклари, ҳамда жамиятдаги зарурат асосида аъло қийматли инновацион ижтимоий ечимларни таклиф қилиш, етказиб бериш, замонавий тамойиллар ва мураккаб технологиялардан фойдаланган холда, ҳар доим янгиланиб бориш, мукаммалликка интилиш, сифат ва ишончлилик билан миллий ва глобал миқёсда энг мақбул танлов бўлишга интиламиз. Ходимларимиз, мижозларимиз, пудратчиларимиз ва етказиб берувчиларимиз билан ўзаро ишонч, аҳлоқ, сифат, адолат ва самимийликка асосланган узоқ муддатли конструктив муносабатлар қуриш, ва биз ишлайдиган ҳудуднинг ривожланишига ҳиссамизни қўшиш - муҳим устувор йўналишларимиздандир
RockCity МЧЖнинг мақсади

Жаҳон бозорида инсоният ва табиат учун энг юқори инновациялар асосидаги таклифларни бера оладиган компания бўлиш ҳамда бу билан нафақат мижозларимизга, балки бутун Ўзбекистон жамияти ривожига ҳам ҳисса қўшиш. Юқори сифатда, ўз вақтида фойдаланишга топширилган қўшилган қийматли лойиҳалар ва хизматлар эвазига мижозларимизнинг энг афзал кўрилувчи ҳамкорига айланиш. Самарадорлик ва мақбул нахрларда хизмат кўрсатиш мақсадида доимий равишда инновацияга ва замонавий технологияларни тадбиқ этиб боришга интилиш. Ўзига хос ечимлар етказиб бериш учун жамоамизнинг малакаларини ошириб бориш, маданий хилма-хил, мукаммал натижага йўналадиган ходимларни ишга олиш, ходимларимизнинг аҳлоқи, ишончлилиги билан бошқаларга ўрнак бўлиш, жамиятдаги иллатларга маърифат билан қарши туриш. Ходимларимиз орасида хавфсизлик маданиятини ошириш орқали бахтсиз ходисалар эҳтимолини максимал камайтириш. Бизнинг ҳаракатларимиздан келиб чиқувчи атроф-муҳитга таъсиримизни ўрганиш ва атроф-муҳит нормаларига амал қилиш. Биз доимий ўрганишдамиз ва бутун жамоамиз ва жамиятимиз манфаати учун ўзимизни ўзгартиришга қодирмиз
Ташкилотимизнинг тарихи
Бу ғоя қандай шаклланди?
Ташкилотга 2018 йилда Худойбердиев Тойли томонидан асос солинади. Аммо ташкилотнинг пайдо бўлиши тарихи узун. 2011-йилда Россия Федерациясининг Клин шаҳрида GSS(Global Security Systems) Group компаниясида локал тармоқлар, иновацион технологиялар асосида ҳавфсизлик тизимлари ўрнатиш бўйича ишлаган Шарифга (Тойлининг акаси) ишлаган оҳирги бир ярим ой учун иш ҳақисини беришмай уни ишдан хайдашади.
Иш берувчининг бу ҳаракати ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келмаслигини тушунган Тойлининг маслаҳати билан Global Security Systems даги тажрибаларидан фойдаланишиб ўзлари Россиянинг турли ҳудудларида жисмоний ва юридик шахсларга хизмат қилиш ҳақида қарор қилишади. Мижозларни топиш ва бизнес ҳақида кенг оммага маълумот бериш учун турли сайтларда, жумладан, Авито онлайн эълонлар доскасида эълон беришади. Клин, Тверь, Конаково, Пушкино, Ярославль, Подольск, шимолий қутб яқинидаги Северодвинск шаҳарларида катта супермаркетлар, идоралар, заводлар ва ресторанларда кузатув камераларини ўрнатишади.


Ўзбекистонда
Ўзбекистонга келгач ҳам бу соҳа бўйича онда-сонда норасмий ишлаб, 2018 йилда Худойбердиев Тойли RockCity МЧЖга асос солади . Ташкилот ўз фаолиятини тумандаги дўконлар, фабрикалар ва идораларда кузатув камералари, ёнғиндан огоҳлантириш тизимлари ўрнатишдан бошлаган. Кейинчалик ташкилотнинг энг катта ҳамкорига айланган Termiz-Tezkor-Qurilish хусусий корхонаси томонидан қурилиб фойдаланишга топшириладиган стратегик объектларнинг паст кучланишли ҳавфсизлик тизимларини - кузатув камералари, автопарковка тизимлари, ёнғиндан огоҳлантириш ва қоровул огоҳлантириш тизимлари ўрнатишни ўз зиммасига олади.

Янгиликлар
Ҳозирда ташкилотимиз Сурхондарё вилояти бўйлаб турли янги қурилаётган биноларнинг ёнғиндан дарак бериш, қоровуллик тизимлари, интернет ва интранет тармоқлари, ички АТС, серверлари, кузатув камералари ва бошқа тармоқ тизимларини ўрнатмоқда.
Бизнинг жамоа

Худойбердиев Тўйли. Компания директори

Ариков Хонгелди. Маслаҳатчи

Худойбердиев Рашид. Ҳисобчи аналитик

Худойбердиев Шариф. Коммуникация ва IT бўйича мутахассис